

Мадридликлар "Мендининг даври якунланди" деб ҳисобламоқда. Клуб футболчини қўйиб юборишга тайёр. Ҳимоячининг хизматларига "Милан" қизиқиш билдирмоқда.
Браим Диас Саудия Арабистонининг бир қатор клубларида катта қизиқиш уйғотди ва улар унга "улкан шартнома" таклиф қилишга тайёр. Қайд этилишича, хавбек Хаби Алонсонинг тактик лойиҳасига тўғри келмаяпти. "Реал" Диасни сотишга рози бўлиши мумкин.



