

Бу ҳақда IFAB матбуот хизмати хабар берди.
Англия Футбол Ассоциацияси (FA) раҳбари Дебби Хьюитт бошчилигидаги йиғилиш 4 март куни Лондонда бўлиб ўтади. Тадбирда қўшимча вақт масаласи, қуйи ва ҳаваскорлар лигаси мутасаддилари, футболчилари ва ҳакамларига ҳурматни ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, IFAB VAR'дан фойдалангандан сўнг ҳакамлар қарорларини оммага тушунтиришни синовдан ўтказиш, шунингдек, футболчиларда мия чайқалишида гумон қилинган тақдирда қўшимча алмаштиришларга рухсат беришни муҳокама қилади.



