Ибрагимович мундиал фаворитини танлаб олди

28 июн 2026, 21:25
Швеция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович ЖЧ–2026да Франция терма жамоасининг имкониятлари ҳақида ўз фикрини билдирди.

Французлар I гуруҳидаги учала учрашувда ҳам ғалаба қозониб, плей-офф йўлланмасини биринчи ўрин билан қўлга киритди. Энди улар 1/16 финалда айнан Швеция терма жамоасига қарши майдонга тушади.

"Ҳаммаси уларнинг ўйинга қай даражада ёндашишига боғлиқ. Франция тўлиқ куч билан ҳаракат қилса, мен уларни мағлуб эта оладиган жамоаларни бармоқ билан санай оламан.

Рақибда фақатгина Франциянинг ўзи ўйин суръатини пасайтириб, хотиржам тортиб қолган пайтдагина имконият бўлиши, ўйинга қайтиши мумкин.

Менимча, Франция Жаҳон чемпионатининг асосий фаворитларидан бири. Улар ҳозирги пайтда бошқа жамоалардан мутлақо бошқа даражада", — деди Ибрагимович.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›