Ибрагимович бугун А Серия клуби билан шартнома имзолайди

Alisher
27 дек 2019, 16:08
Ҳужумчи Златан Ибрагимович "Милан"га қайтмоқда.

Томонлар бир йилга узайтириш имконияти билан 2020 йилнинг июнига қадар шартнома имзолашди.

Швециялик жорий мавсум 3 миллион евро ишлаб олади ва агар шартнома муддати узайтирилса, футболчи келаси мавсум 4,5 дан 6 миллион (бонуслар билан бирга)гача ишлаб олади.

38 ёшли форвард яқин вақтлар ичида тиббий кўрикдан ўтади ва "россонерилар" билан шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Златан 2010-2012 йиллар давомида "Милан"да ўйнаган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira