Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди

Omonjon To`xtamirzayev
18 дек 2025
Ҳали трансфер ойнаси очилмаган бўлсада, жамоалар таркибини кучайтириш борасида ишларни давом эттиришмоқда.

Жумладан, испан клублари ҳам бу борада фаол иш олиб бормоқда. Мисол учун "Вильярреал" қишдаги илк трансферини амалга ошириб бўлди — у аргентиналик иқтидор Тьяго Фернандес. Декабрь ойида футболчининг "Велес Сарсфилд" билан амалдаги шартномаси якунига етади ва у Испанияга эркин агент сифатида кўчиб ўтади.

Тьяго — 21 ёшли чап қанот вингери — оғир жароҳат туфайли маълум вақт ўйин амалиётисиз қолиб кетганди: 2024 йилнинг 3 декабрида олинган ўнг оёқ тиззаси хочсимон боғламнинг узилиши жароҳати.

"Сариқ сувости кемаси" билан музокаралар ҳал қиулвчи палладалиги айтилганди ва энди барча ишлар тўлақонли ҳал этилди — томонлар 2031 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишиб олишди.

"Transfermarkt" портали маълумотига кўра, Тьягонинг трансфер нархи 4.5 миллион евро.

Тьяго Фернандес
Бўйи
- 1.75
Туғилган жойи - Буэнос Айрес


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: championat.asia