Ғолиблар муносиб тақдирланишди

Narzulla Saydullayev
16 окт 2016
Куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Нефтчи” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўзаро рақобат олиб боришди.

Учрашувнинг биринчи бўлими якунланганидан сўнг Бухорода  жисмоний тарбия жамоалари, Иккинчи Лига клублари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кубоги соҳиблари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги баҳсларида зафар қучган “Истиқлол” жамоаси шунингдек яқиндагина 2003 йилда туғилган болалар ўртасидаги Республика чемпионатида ғолиб бўлган Фарғона терма жамоаси вакиллари кенг жамоатчилик диққат марказида тақдирланишди.

Уларга Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан тайёрланган эсдалик ва қимматбаҳор совғалар топширилди. Стадионга йиғилган мухлислар эса олқишлар ила ёш футболчиларни ушбу муваффақиятлари билан қизғин қутлашди.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcneftchi.uz