Германия терма жамоаси афсонаси “Лацио”ни бошқариши мумкин

Khoja
14 мар 2024
Германия терма жамоаси афсонаси Мирослав Клозе Италияда ишлаши мумкин.

Мутахассис Маурицио Саррининг ўрнига “Лацио”да иш бошлаши мумкин. Маълумотларга қараганда, ҳар икки томон аллақачон музокараларни бошлаб юборган. Клозе “Лацио” раҳбариятига жамоани қабул қилиб олишга тайёр эканлигини маълум қилган.

Маълумот учун, Клозе мураббийлик фаолиятида “Бавария” U-17 ва Австрия клубида ишлаган. Немис мураббийи футболчилик фаолиятида “Лацио” сафида беш йил ҳаракат қилган.


KhojaMuallif
Manba: championat.com