

Маълумотларга кўра, 25 ёшли футболчи 18 февраль куни жароҳат олганидан сўнг илк марта жамоа билан шуғулланди. "Шпорлар" шифокорлари Кейн 2 ҳафтадан сўнг майдонга тушишини кутишган эди.
Шундай қилиб, Кейн Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши бўладиган Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб ўйинида иштирок этиши мумкин. Баҳс 5 март куни ўтказилади. Биринчи учрашувда "шпорлар" 3:0 ҳисобида ғалабага эришган эди.
Кейн жорий мавсум "Тоттенхэм" сафида 31та учрашувда майдонга тушиб, 20та гол урди ва 7та голли пас берди.



