

"Менда бир нечта яхши таклифлар бор эди, аммо "Монца"ни танладим. "Милан"да фаолият юритган пайтимда бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйламаганман. "Монца"да ишлаётганимни "россонерилар"га хиёнат деб ҳисобламайман, чунки ўтмишда "Милан"гача ҳам бу жамоада фаолият олиб борган эдим. Мен, шунчаки, ўз шаҳрим жамоасига қайтдим", - дейди 75 ёшли функционер.
Маълумот учун, "Милан"нинг собиқ хўжайини Сильвио Берлускони Италия С Сериясида иштирок этадиган "Монца" клубини харид қилгач, Галлиани мазкур клубнинг бош директорига айланганди.



