"Галатасарой" тўпурари "Бавария"га қарши ўйнаши сўроқ остида

Sherzod Nurmatov
24 окт 2023
Футболчи жароҳат олган.

"Галатасарой" ҳужумчиси Мауро Икарди ЕЧЛ 3-тури доирасидаги "Бавария"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда "Fanatik" нашри хабар берди.

Аргентиналик футболчи тўпиғидан жароҳат олди. Футболчининг Мюнхен клубига қарши баҳсда майдонга тушмаслиги эҳтимоли юқори. Майдонга фақат уколдан кейингина тушиш мумкин холос.

Икарди "Галатасарой"даги кетма-кет иккинчи мавсумида тўпурар бўлиб турибди. 30 ёшли ҳужумчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

"Галатасарой" – "Бавария" учрашуви бугун 21:45 да старт олади. 


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Fanatik