Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
22 апр 2025, 13:51
"Реал" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родрини майдон маркази учун идеал футболчи, деб ҳисоблайди.

Жорий мавсум аввалида испаниялик хочсимон боғламидан жароҳат олганига қарамай, клуб футболчига ишонмоқда.

Шунингдек, "Реал" етакчиси Даниэль Карвахалнинг Родри билан яқин дўстлиги ушбу трансферда муҳим роль ўйнаши мумкинлиги айтилмоқда.

Альтернатив варианит сифатида "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Мартин Субименди кўрилмоқда. Мадридликлар Родри варианти ўхшамаса, эътиборини Субимендига қаратади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: teamtalk.com