

Ўтган йили бўлиб ўтган ФИФА футзал бўйича жаҳон чемпионати финалидаги иштироким ажойиб хотиралар қолдирди. Ўша мусобақада Бразилия жамоаси тарихда рекорд даражада — олтинчи бор чемпионликни қўлга киритди!
Турнирга Ўзбекистон юқори савияда мезбонлик қилди — яқинда эса мамлакат 2027-йилги ФИФА U-20 жаҳон чемпионати ҳаммезбони сифатида эълон қилинди. Маҳаллий мухлисларнинг ўйиндан олган завқи ва футболга бўлган муҳаббатини кўриб, жуда хурсанд бўлдим.



