

Унга кўра Испания дунё рейтинги етакчилигини сақлаб қолди. Франция Англияни қувиб ўтиб, 2-ўринга чиқди. Англия эса ўз-ўзидан 3-поғонага тушиб қолди.

Осиё қитъаси вакилларидан Япония 7-ўринга жойлашган бўлса, КХДР 10-қаторни банд этди.
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси рейтингда бир поғона кўтарилиб, 47-ўринга чиқди ва Осиёда Япония, КХДР, Австралия, Хитой, Корея Республикаси, Вьетнам, Филиппин, Хитой Тайпей ва Таиланд термаларидан сўнг 10-поғонани эгаллаб турибди.



