Факт. "Қизилқум" "Бунёдкор" учун ноқулай рақиб

Iskandarov Abdulaziz
12 апр 2025, 11:48
Шундай жамоалар бўладики бир иккинчисига чақилмас ёнғоқ вазифасини яхши бажаради.

Бугун Суперлиганинг 5-турида "Бунёдкор" ва "Қизилқум" жамоаларининг қарама-қаршилиги ўрин олган. Жамоалар учун мавсум турлича бошланди. "Қалдирғочлар"да барқарорлик ҳукмронлик қилаётган бўлса, навоийликлар ҳозирча бошсиз чавандоз мақомидалар. Шундай бўсада, "Қизилқум" рақиби учун сўнгги йиллардаги энг ноқулай рақиб бўлиб келмоқда. 

"Бунёдкор" бу жамоани сўнгги бор 2021 йил Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигида мағлуб этишни уддасидан чиққан. Кейинги 6 та ўйиннинг 5 тасида "Қизилқум" 3 очкога эга чиққан, 1та баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Ўтган мавсумда икки беллашувда ҳам пойтахт клуби имкониятни бой берган.


04.11.2021. "Бунёдкор" - "Қизилқум" 1:0

10.03.2022. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 3:1

10.08.2022. "Бунёдкор" - "Қизилқум" 1:2

30.06.2023. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 2:0

02.03.2024. "Бунёдкор" - "Қизилқум" 1:3

02.08.2024. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia