

Айни вақтда уни ташкил этиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш, янги ташкилотда фаолият олиб борадиган кадрларни саралаш ва танлаш каби ишлар давом этмоқда. ЎФА ва ЎзПФЛда фаолиятини давом эттираётган қатор кадрлар суҳбатларга жалб қилинган.
Маълум бўлишича, янги ташкилотнинг келгуси фаолияти қандай бўлиши масаласи ОАВ иштирокида катта тадбир ўтказиш орқали маълум қилинади. Унда Спорт вазирлиги, МОҚ ва ЎФА раҳбарияти, ЎзПФЛ вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган. ЎФА тез орада унинг барча тафсилотларини эълон қилиши кутилмоқда.



