Эрон футболчилари ЖЧ саралаш баҳсларидан олдин вакцина қабул қилишди

Xayrulla Xoliqov
28 май 2021, 13:58
Июнь ойида Осиёда ЖЧ саралаш баҳсларининг тўхтаб қолган ўйинлари ўтказилади.

Эрон терма жамоаси навбатдаги тўртта ўйинни Баҳрайнда ўтказади. Футболчилар сафар йўл олишдан аввал иккинчи бор коронавирусга қарши вакцина билан эмланишди. Эрон МТЖ 31 май куни Баҳрайнга йўл олади ва у ерда Гонконг, Баҳрайн, Камбоджа ва Ироққа қарши майдонга тушади. 

Драган Скочич шогирдлари расмий баҳсларга қадар ўртоқлик учрашуви ўтказишмайди. Бу эса футболни ёритувчи ОАВ норозилигига сабаб бўлди. Эрон терма жамоаси айни пайтда 6 очко тўплаган ҳолда гуруҳда учинчи ўринда боряпти. Гуруҳда Ироқ 11 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, иккинчи ўриндаги Баҳрайн ҳисобида 9 очко бор.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: tehrantimes.com