

"Интер" декабрда 29 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномани бекор қилган эди. Соғлигидаги муаммо сабаб у А Серияда ўйнай олмайди.
"Эрик Дания, Нидерландия ва Англия клубларидан 4-5та таклиф олди. У тезроқ ўйинга қайтиш учун ишламоқда ва машғулотлар олиб бормоқда", - деб ёзади Скира.
Эриксен - Италия чемпионати ғолиби ва уч карра Нидерландия чемпиони.



