Элдор Каримов: "Дарвозамиз томон иккита пенальти белгиланиши йигитларнинг руҳиятига таъсир ўтказди”

Narzulla Saydullayev
15 сен 2020
ПРО Лига 6-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Зомин" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар сардори Элдор Каримов ўз фикрларини билдирди.




"Ўйлайманки, бугун чиройли ва томошабоп руҳда ўйин ўтказдик. Мавжуд имкониятдан келиб чиқиб максимал даражада ҳаракат қилдик. Ўйин ҳакамлари озгина вазиятга аралашгандек бўлишди. Улар томонидан икки марта дарвозамиз томон пенальти белгиланиши йигитларни руҳиятига таъсир ўтказди. Насиб бўлса навбатдаги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Жамоамизда ҳар бир ўйинни ютиш ва ғалаба қозониш учун имконият бор. Биз бунга астойдил ҳаракат қилаяпмиз. "Нефтчи" ҳам яхши шаклланган жамоа уларга навбатдаги ўйинларда омад тилайман" - дейди Элдор Каримов.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia