ЕЧЛ финали АҚШда бўлиши мумкин

Mirjalol Normatov
18 сен 2022
ЕЧЛнинг бир финали АҚШда ўтказилиши мумкин.

"As" хабарига кўра, Европа футболи иттифоқи ҳомийлик ва телевизион ҳуқуқдан тушадиган маблағларни кўпайтириш учун ўз футбол географиясини кенгайтириш мақсадида. Ҳозирча бунга қадар ЕЧЛ финаллари Европа қитъасидан ташқарига чиқарилмаган. Аммо яқин йиллар ичида ушбу тенденция бузилиши кутилмоқда.

Олдинроқ ЕЧЛ доирасидаги учрашувлар Осиё қитъасида ўтказилиши мумкинлиги ҳам айтилганди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: As