

Коке ва Мемфис Депай "Атлетико" жамоасининг умумий гуруҳига қайтишди ва "Реал" билан бўлажак ўйинга тайёргарлик кўришмоқда.
"Атлетико"нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Пабло Барриос, ўз навбатида, оёқости мушакларидаги жароҳат туфайли бир неча ҳафтани ўтказиб юборади. Футболчи Чемпионлар Лигаси доирасида "Лацио"га қарши ўйинда (1:1) жароҳат олганди, деб хабар беради "Marca".
"Атлетико" – "Реал" учрашуви 24 сентябрь куни бўлиб ўтади.



