

"Биз ажойиб ўйин ўтказдик деб ўйлайман, айниқса тўпга эгалик қилиб, яхши ҳаракатланган иккинчи таймда. Педри истеъдодли ва бу ёшдан кўра муҳимроқ.
Мен ўсмирлигимда мудофаада ўйнаб улгурганман. Албатта, мен ярим ҳимояда ўйнашни афзал кўраман, аммо жамоага керак бўлган жойда ўйнашга доим тайёрман. Менга ҳаммаси ёқди", - дейди де Йонг.
Хавбек жорий мавсум "Барса" сафида Ла Лига ва ЕЧЛ 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



