

"Дастлабки 30 дақиқада улар бизнинг ўйин темпимизни бузишди ва яхшироқ ҳаракат қилишди. Шундан сўнг биз ҳисобни тенглаштирдик ва дурангни сақлаб қола оламиз деб умид қилгандим. Аммо мен аввалроқ, мағлуб бўлмаётганимизда айтган иборамни яна такрорлайман: "Энг яхшиси ҳали олдинда". Томошабинлар бизга тақдим этган қўллаб-қувватлаш юқори даражада бўлди ва мен уларга миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Англия терма жамоасининг бугунги ўйини биз босиб ўтган йўл нақадар қийин бўлганини кўрсатди. Мағлубиятсиз серияни сақлаб қолиш учун курашишимизга тўғри келди ва бугун бизнинг эмас, уларнинг куни эди — бироқ биз мағлубиятда ҳам, ғалабада ҳам ўзимизни бир хил тутишга ҳаракат қиламиз. Муваффақият қозонганимизда қандай бўлган бўлсак, ютқазганимизда ҳам шундай қолишга интиламиз. Яхши, биз мағлубият аччиғини камдан-кам ҳис қилганмиз, аммо ўз қадр-қимматимизни сақлаб қоламиз; қатъиятимизни йўқотмаймиз — март ойида бизни чорак финал кутмоқда ва биз ушбу плей-оффга ғалаба қозониш ҳамда турнирни ютиш вазифаси билан чиқамиз.
Барчанинг Испанияни мағлуб этишни исташи — бу мақом кўрсаткичи. Бу "финал" эди ва бундай учрашувларда хатосиз ҳаракат қилиш, оптимал ҳолатда бўлиш зарур, акс ҳолда Англия, Франция, Португалия ёки Италия каби рақиб бундан фойдаланиб кетиши мумкин.
Мен кейинги ҳафтада футболчиларим билан яна учрашишни хоҳлардим, чунки ҳозир кийиниш хонасида хафа бўлиб ўтирган ўйинчилар бўлса, яқин кунларда уларга: "Йигитлар… нималарга эришганингиз кўламини, бу нақадар қийин бўлганини ва бундан қанчалик фахрланишингиз кераклигини англаб етинг", деб айтиш имкониятига эга бўлишни истардим. Аммо энди март ойигача кутишимга тўғри келади", — дейди де ла Фуэнтенинг сўзларини УЕФА расмий сайти.


