Дания терма жамоаси ҳимоячиси фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттиради

Alisher
6 июл 2021
Дания терма жамоаси ва "Саутгемптон" ҳимоячиси Янник Вестергор "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин.

"Шпорлар" ҳимоя чизиғини кучайтиришни хоҳлашмоқда ва 28 ёшли футболчи билан шартнома имзолашмоқчи.

Лондон клуби шунингдек Вестергорнинг ватандоши бўлган ва "Лион"га тегишли бўлга Йоаким Андерсенга ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Вестергор 2020/21 йилги мавсум "Саутгемптон" таркибида 32та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.


AlisherMuallif
Manba: The Times