"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор

Tolibjon Qosimov
31 июл 2024
"Челси" клуби "Вильярреал" дарвозабони Филип Йоргенсен трансферини эълон қилди.

"Кўклар" 22 ёшли даниялик посбон билан 7 йиллик шартнома имзолашди. Филип жамоа сафига АҚШ йиғинида қўшилади.

Хабар қилинишича, "Челси" Йоргенсен учун 24.5 млн евро тўлайди.

Маълумот учун, энди "аристократлар" таркибидаги дарвозабонлар сони 7 нафарга етди. Булар: Роберт Санчес, Жорж Петрович, Кепа Аррисабалага, Маркус Беттинелли, Лукас Бергстром, Габриэл Слонина ва Филип Йоргенсен.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: x.com/ChelseaFC