Чеферин: “УЕФА ҳозирча видеотакрордан фойдаланишни режалаштираётгани йўқ”

Aslanov Jasurbek
15 дек 2016
УЕФА президенти Александр Чеферин клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида баҳсларид видеотакрорни кўриб чиқиш орқали ҳакамлар қабул қилаётган қарорларга ўз муносабатини билдирди.

“Бу УЕФА учун ҳозирча фақат экспримент. Биз бу тизимни амалда қўллашимиз борасида ҳали ҳеч нарса маълум эмас. Келажакда нима бўлиши ҳақида аниқ бир фикр билдириб бўлмайди, аммо ҳозирда ушбу тизимдан амалда фойдаланиш бизнинг режаларимизга кирмайди” деди Чеферин.

ФИФА байроғи остида ўтказилаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ушбу тизимдан икки марта фойдаланилди: пеналти ва ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этиш борасиги мунозарали ҳолатда ҳакамлар видеоэпизодни кўриб чиқиб, аниқ қарор қабул қилишди.



Aslanov JasurbekMuallif
Manba: As