

"Қалдирғочлар" Марко Бугарин ва Итсуки Урата билан икки йиллик янги шартнома имзолаган.
Маълумот учун, Бугарин жорий мавсум Суперлигада 27 та учрашувда майдонга тушди, унинг ҳисобида 1 тадан гол ва ассист бор.
Япониялик ҳимоячи эса 19 та баҳсда "қалдирғоч"лар сафида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.


