

Кеча "Бунёдкор" аъзолари тушдан сўнг «Бунёдкор» академияси майдонида мазкур тест-синовларини топширишди.
Тестни ЎФАнинг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими ходими педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев бошчилигидаги мутахассислар қабул қилишди. Футболчиларимиз 30 метрга югуриш, узунликга сакраш, 7х50 метрга югуриш, Yо-Yо тест синовлари бўйича нормативлар топширишди.



