

Бугун ва эртага кубок баҳсларининг ярим финал ўйинлари ўтказилади. 28 сентябрь (жума) куни “Бунёдкор” ўз майдонида АГМК жамоасини қабул қилади. Учрашув “Миллий” стадионда соат 18:30да бошланади.
Шу куни стадионга келган томошабинларни “Бунёдкор” футбол клуби томонидан уларга туҳфа этиладиган футбол коптоклари кутмоқда.
“Бунёдкор” - АГМК учрашувига кириш чипталари нархи – 10.000 сўм. CIP тоифа чипталар эса – 20.000 сўм. Чипталарни стадион кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.
Барча футбол ихлосмандларини 28 сентябрь куни стадионимизга чорлаб қоламиз!
“Бунёдкор” МУХЛИСЛАР УЧУН ўйнайди!




