Бу қизиқ! Андорра ўз тарихида илк марта кетма-кет икки ўйинда ғалабага эришди

Mirjalol Normatov
29 мар 2022
Андорра термаси ўз уйида Гренадани кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Қайд этиш керак, 1996 йили ўз тарихида илк марта ўйинини ўтказган андорраликлар илк марта кетма-кет икки баҳсда ғалабага эришди. 

26 март куни Сент-Китс ва Невис термасини мағлуб этган Андорра яқиндагина Гренадани доғда қолдирди. Икки баҳс ҳам кичик 1:0 ҳисоби билан якунланди.

Яна бир маълумот, бу Андорра термаси тарихидаги 10-ғалаба ҳисобланади.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: championat.asia