

Ушбу мағлубиятдан кейин сербияликлар бош мураббийи Драган Стойкович истеъфога чиқарилди.
Сербия термаси ЖЧ-2026га чиқа олмаслик хавфи остида турибди. Терма ўтган 5 ўйинда 7 очко жамғариб, 2-ўриндаги Албаниядан 4 очкога ортда қолган ҳолда K гуруҳида 3-ўринда бормоқда.
Стойкович 2021 йилнинг мартида Сербия термаси бошқарувини қўлига олганди. Шу даврдан буён унинг қўл остида Сербия термаси 55 ўйинда қатнашиб, 26 ғалаба, 14 дуранг ва 15 мағлубият қайд этди.



