

ЎзМТРК футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси, Конференциялар кубоги, Ўсмирлар ўртасида Европа Чемпионлар Лигаси ҳамда Европа Суперкубоги турнирларини 2021/2022 йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олди. Бу ҳақда Спорт ТВнинг телеграмдаги канали маълум қилди.



