Бразилиялик футболчи Россия паспортни олишга яқин, унга “Ростов” қизиқмоқда

Eldor Akmurzayev
11 июн 2020, 21:50
ПАОК ярим ҳимоячиси Маурисио яқин орада Россия фуқаролигини олади.

Шу тариқа, у РПЛга қайтадиган бўлса легионер ҳисобланмайди. 31 ёшли бразилиялик футболчига “Ростов” ва ЦСКА даъвогарлик қилмоқда. Олдинроқ, у “Аҳмат” ҳамда “Зенит” каби Россия клублари шарафини ҳимоя қилган.

Маурисио жорий мавсум Греция чемпионатида 18 ўйинда қатнашди. Унинг клуб билан шартномаси эса мавсум сўнггида тугайди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru