

Испания чемпионатининг 3-тури доирасида Бензема бир голга ассистентлик қилди ва бу унинг учун 82-чиси бўлди. Ушбу натижада Бензема "Барселона" ҳужумчиси Лео Месси (183) ва "Бетис" хавбеки Хоакин Санчес (89)дан ортда қолмоқда.
32 ёшли Бензема "Реал" таркибида 2009 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. "Қироллик клуби" таркибида у 515 ўйинда 249 гол ва 136 ассист қайд этди.
Унинг шартномаси 2022 йилга қадар амал қилади.



