Бензема ЛаЛига ассистентлари рўйхатида 3-ўринга чиқиб олди
27 сен 2020 10:22
Янгиликлар
Бензема ЛаЛига ассистентлари рўйхатида 3-ўринга чиқиб олди
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема ЛаЛигада фаолият олиб бораётган футболчилар орасида ассистентлик бўйича 3-ўринга кўтарилиб олди.
Испания чемпионатининг 3-тури доирасида Бензема бир голга ассистентлик қилди ва бу унинг учун 82-чиси бўлди. Ушбу натижада Бензема "Барселона" ҳужумчиси Лео Месси (183) ва "Бетис" хавбеки Хоакин Санчес (89)дан ортда қолмоқда.
32 ёшли Бензема "Реал" таркибида 2009 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. "Қироллик клуби" таркибида у 515 ўйинда 249 гол ва 136 ассист қайд этди.
Унинг шартномаси 2022 йилга қадар амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар