"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди

Sherzod Nurmatov
19 фев 2026
"Бенфика" футболчиси Жанлука Престианни Мадриднинг "Реал" жамоаси вингери Винисиус Жуниор унга нисбатан билдирган ирқчиликка оид айбловига муносабат билдирди.

"Ўз позициямни аниқ айтмоқчиман: ҳеч қандай ҳолатда Винисиусга нисбатан ирқчиликка оид сўзлар ишлатмадим. У эшитганини нотўғри талқин қилди. Мен ҳеч қачон ҳеч кимга нисбатан ирқчилик қилмаганман ва шу эпизоддан кейин "Реал" мухлислари томонидан таҳдидларга дуч келганимдан афсусдаман", – деди футболчи.

"Бенфика" – "Реал" (0:1) учрашувининг иккинчи таймида Винисиус Жуниор ҳакамга мурожаат қилганидан сўнг ўйин вақтинча тўхтатилганди. Бразилиялик ўйинчи Престианни гўё уни ирқий ҳақорат қилганини айтган.

Аввалроқ "Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиққан эди. 


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: x.com/FabrizioRomano