

"Бу ажойиб туйғу, анчадан бери гол ура олмай келаётгандим. Бўш вақтим кўп эди ва мен бу лаҳзани яна Чемпионлар Лигасида — катта жамоага қарши ўйинда қилишни орзу қилаётгандим. Уйда ғалаба голини уриш — ақл бовар қилмайдиган нарса. Мен ўзимни қулай ҳис этдим, жуда қулай. Яхши ўйнаш муҳим эди ва ғалаба голим жамоага ёрдам берди", – деди 22 ёшли англиялик хавбек.
Беллингем 2025/26 йилги мавсум 7 ўйинда 1 та тўп киритди.



