Бахтиёр Ёқубов: “Собиқ жамоадошларнинг ўзаро рақобати қизиқ кечади”

Narzulla Saydullayev
10 июн 2016
Олий лига 11-турида “Нефтчи” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари тўқнаш келишади.

Баҳсдан аввал “Нефтчи” футболчиси Бахтиёр Ёқубов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 - Хар бир ўйинда бўлгани сингари Қўқон жамоасига қарши баҳсдан ҳам ғалаба кутяпмиз ва дербида ғолиб бўлишга ҳаракат қиламиз. Асосий мақсадимиз мухлисларни ўз ғалабамиз билан хурсанд қилишдир. “Қўқон-1912” жамоаси “яраланган шердек” 11-турга етиб келмоқда. Уларга ҳам уч очко жуда зарур. Бугун осон ўйин бўлмайди деб ўйлайман.Чунки кетма-кет муваффақиятсизликларга учраган жамоаларга қарши тўп суриш жуда ҳам мураккаб кечади, - деди тажрибали футболчи.  
“Қўқон-1912” клуби сафида кўплаб собиқ жамоадошларимиз борлигидан хабарингиз бор. Албатта собиқ “Нефтчи” вакиллари Фарғона жамоасига қарши ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишларини таҳмин қилиш мумкин. Умуман олганда қизиқарли баҳс бўлиши кутилмоқда, - деб фикрларини якунлади “Нефтчи” футболчиси.   

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” – “Қўқон-1912” ўйини бугун Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Беллашув соат 19:00да старт олади.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcneftchi.uz