Батшуайи ўртача маҳсулдорлик бўйича Месси ва Кейнни ортда қолдирмоқда

Aslanov Jasurbek
17 фев 2018
Дортмунднинг "Боруссия" ҳужумчиси Миши Батшуайи топ-5 чемпионатдаги футболчилар орасида ўйнаган дақиқа ва голлар борасида етакчилик қилмоқда.

Ўтган мавсумдан бошлаб барча турнирлар ва майдонда камида 2 минг дақиқа ўтказган футболчилар ҳисобга олинди. Батшуайи ўртача ҳар 85 дақиқада гол урмоқда.

Биринчи бешликка Гарри Кейн ("Тоттенхэм") - 89, Эдинсон Кавани (ПСЖ) - 90, Лионель Месси ("Барселона") - 92 ва Роберт Левандовски ("Бавария") - 95 киради.

Миши Батшуайи "Боруссия" сафидаги учта ўйинда 5та гол урди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Championat.com