"Барселона"нинг собиқ футболчиси "Реал"ни буюк жамоа деб ҳисоблайди

Aslanov Jasurbek
7 дек 2016
«Боруссия Д» футболчиси Марк Бартра «Реал»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Реал" - буюк жамоа. Уларда жуда кучли ҳужумчилар бор. Аммо, биз икки ҳафта олдин "Бавария" билан ўйнадик ва гол ўтказиб юбормадик. Мадридда керакли натижага эришиш учун яна ҳимояда хатосиз ўйнашимиз лозим.

Дортмунд жамоасига ўтишим тўғри қарор бўлди. Бу ерда ўзимни керакли футболчи деб ҳисоблайман. Бу эса хар бир футболчи учун муҳим.

Ўйлайманки, жамоамиз ўзига керакли натижага эриша олади", - дейди Бартра.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: uefa.com