ЖЧ-2026 иштирокчилари маълум: Осиёдан 9 та жамоа, Африкадан 10 та

Aslanov Jasurbek
1 апр 2026
Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги босқичлари якунланиб, ЖЧ-2026 финал босқичининг барча иштирокчилари номи маълум бўлди.

Халқаро плей-офф баҳсларида ДР Конго ва Ироқ терма жамоалари сўнгги йўлланмаларга эга чиқишди.

ДР Конго ҳал қилувчи баҳсда Ямайкани (1:0) мағлуб этган бўлса, Ироқ терма жамоаси Боливиядан (2:1) устун келди. Шу тариқа, 2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа иштирок этадиган бўлди.

Қитъалар кесимида вакиллар сони қуйидагича кўриниш олди:

Европа (16 та жамоа): Энг кўп вакилга эга қитъа бўлиб қолмоқда.

Африка (10 та жамоа): Марокаш, Тунис, Миср, Жазоир, Гана, Кабо-Верде, Жанубий Африка, Сенегал, Кот-д’Ивуар ва ДР Конго. Африка вакиллар сони бўйича иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Осиё (9 та жамоа): Япония, Австралия, Эрон, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Иордания, Саудия Арабистони, Қатар ва Ироқ. Ватанимиз терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади!

Жанубий Америка (6 та жамоа): Аргентина, Эквадор, Колумбия, Уругвай, Бразилия ва Парагвай.

КОНКАКАФ (6 та жамоа): Мезбонлар — АҚШ, Канада ва Мексикадан ташқари Панама, Гаити ва Кюрасао.

Океания (1 та жамоа): Янги Зеландия.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 баҳслари 12 та гуруҳда, ҳар бир гуруҳда 4 тадан жамоа иштирокида ташкил этилади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Wiki