

"Барселона" клуби Ла Лиганинг 17-турида Майами шаҳрида "Вильярреал"га қарши ўтказилиши режалаштирилган ўйинни бекор қилиш қарорини ҳурмат қилади ва қабул қилади.
"Барcелона" стратегик бозорда рақобатни кенгайтириш имкониятини бой берганидан афсусда. Клуб АҚШдаги мухлисларимиз томонидан кўрсатилган қўллаб-қувватлаш ва чексиз меҳр учун миннатдорчилик билдиради ва улар мамлакатдаги расмий ўйинга бориш имкониятидан маҳрум бўлганидан чуқур афсусда", - деб фикр билдирилган баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ла Лига АҚШда бўлиб ўтиши кўзда тутилган "Барселона" - "Вилярреал" ўйини бекор қилинганини эълон қилганди.



