"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди
22 окт 09:16
Янгиликлар


"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди
"Барселона" ўзининг расмий сайтида Ла Лиганинг Майами шаҳрида "Вильярреал"га қарши ўтказилиши режалаштирилган ўйинни бекор қилганига муносабат билдирди.
"Барселона" клуби Ла Лиганинг 17-турида Майами шаҳрида "Вильярреал"га қарши ўтказилиши режалаштирилган ўйинни бекор қилиш қарорини ҳурмат қилади ва қабул қилади.
"Барcелона" стратегик бозорда рақобатни кенгайтириш имкониятини бой берганидан афсусда. Клуб АҚШдаги мухлисларимиз томонидан кўрсатилган қўллаб-қувватлаш ва чексиз меҳр учун миннатдорчилик билдиради ва улар мамлакатдаги расмий ўйинга бориш имкониятидан маҳрум бўлганидан чуқур афсусда", - деб фикр билдирилган баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ла Лига АҚШда бўлиб ўтиши кўзда тутилган "Барселона" - "Вилярреал" ўйини бекор қилинганини эълон қилганди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар