"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди

Sherzod Nurmatov
12 фев 2026
"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо деярли 1,5 йил депрессия билан курашганини, бироқ хавотирли ҳолатларни енгиб ўта олганини билдирди.

"Охир-оқибат, биз шунчаки футболчи эмас, инсонмиз. Гап фақат пул ёки машҳурлик ҳақида эмас. Майдонда содир бўлаётган нарсалар сабабли ҳам азоб чекасан. Биз шу иш билан шуғулланиш бахтига эгамиз, аммо барибир инсонмиз, ҳис-туйғуларимиз бор.

Мен 1,5 йил руҳий зўриқишда эдим... бу эса депрессияга айланди. Шу ҳолатда ўйнадим, лекин бу ёрдам бермади. Ўзимга ишончим йўқ эди. Бу жуда оғир давр эди.

Ниҳоят, ўзимни ҳақиқатан хотиржам ҳис қиляпман. Жамоага гол уришда ёрдам бера олганим менга катта ёрдам берди. Жисмоний жиҳатдан ҳам ўзимни кучли ҳис қилдим", – деди Араухо.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: ESPN