

Қайд этилишича, Италия гранди футболчига юқори нарх белгилаган. Миланликлар Бастони учун камида 78 млн фунт ишлаб олмоқчи. Шунингдек, ҳимоячига "Арсенал" ва "Ливерпуль” даъвогарлик қилмоқда.
Алессандро Бастони жорий мавсум "Интер" сафида 33 та ўйинда майдонга тушди. Уларда футболчи "гол плюс пас" тизими бўйича "2+6" активга эга.



