

“Лионель ё Криштиану? Истеъдод борасида Месси устунроқ. Қатъиятлик бўйича эса Роналду. Агарда уларни бирлаштирадиган бўлсак, дунёдаги энг буюк футболчи ҳосил бўларди. Месси менга кўпроқ маъқул келади. Бироқ, унда Кришитануда бор нарса йўқ.
Роналду кучли характер эгаси. Қаерда ўйнамасин, у етакчига айланади ва жамоани ортидан торта олади. У ютқазишни ёмон кўради. Роналду мағлубиятга учраса жуда ғазабланади. Месси эса муваффақиятсизликка анча хотиржам қарайди”, дея қайд этган Глеб.




