Барелла Италия термаси ихтиёрини тарк этди

Mirjalol Normatov
24 мар 2023
"Интер" футболчиси Николо Барелла Италия термаси ихтиёрини тарк этди.

"Sky Sport Italia" хабарига кўра, футболчи Англияга қарши ўйинда жароҳат олган ва шу сабабли Мальтага қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.

У билан бирга "Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ҳам терма қароргоҳини тарк этган ва 26 март кунги баҳсда иштирок этмаслиги аниқ бўлиб улгурган.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Sky Sport Italia