Бакка: "Оғир дамларда гол ура олмаганман, аммо ҳамма мени қўллаб-қувватлаган"

Aslanov Jasurbek
5 мар 2017
"Милан" ҳужумчиси Карлос Бакка "Кьево"га қарши А Сериянинг 27-тур учрашувида (3:1) дубль қайд этганидан мамнун.

"Оғир дамларда гол ура олмаганман, аммо ҳамма мени қўллаб-қувватлаган. Мухлислар, жамоадошлар ва мураббий мени қўллаб туришини кўриш жуда муҳим. Бахтлиман, бироқ кўпроқ ишлашим керак.

Бугун қийинчилик билан ғалабага эришдик ва эртадан бошлаб "Ювентус" ҳақида ўйлаймиз" - дейди Бакка.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Football Italia