БАА чемпионати. Достон Ҳамдамов майдондан четлатилган ўйинда "Хатта" ғалабага эришди

Sherzod Nurmatov
6 мар 2021
Бирлашган Араб Амирликлари чемпионати 19-турининг навбатдаги учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Достон Ҳамдамов ҳаракатланаётган "Хатта" жамоаси ўз майдонида "Ал Фужайра"ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Юртдошимиз 65 ва 73-дақиқаларда ҳакам томонидан огоҳлантирилиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.  

"Хатта" 8 очко билан мусобақа жадвалида охирги, яъни 14-ўринда бораётган бўлса, "Ал Фужайра" 10 очко билан 12-ўринга жойлашган.   

Эслатиб ўтамиз, Достон Ҳамдамовнинг трансфер ҳуқуқи Дубайнинг "Ал Наср" клубига тегишли бўлиб, у ижара асосида "Хатта" шарафини ҳимоя қилмоқда. 


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: championat.asia