

Достон Ҳамдамов ҳаракатланаётган "Хатта" жамоаси ўз майдонида "Ал Фужайра"ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Юртдошимиз 65 ва 73-дақиқаларда ҳакам томонидан огоҳлантирилиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.
"Хатта" 8 очко билан мусобақа жадвалида охирги, яъни 14-ўринда бораётган бўлса, "Ал Фужайра" 10 очко билан 12-ўринга жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, Достон Ҳамдамовнинг трансфер ҳуқуқи Дубайнинг "Ал Наср" клубига тегишли бўлиб, у ижара асосида "Хатта" шарафини ҳимоя қилмоқда.



