БАА бош мураббийи маҳаллий мухлисларга мурожаат билан чиқди

Оқил Абдубарноев
2 июн 2025
Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бош мураббийи Космин Олариу жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан маҳаллий мухлисларни терма жамоани қўллаб-қувватлашга чақирди.

"Амирликлар учун жуда муҳим кун ва ажойиб кеча яқинлашмоқда. Келинглар, миллий жамоамиз билан бирга бўлайлик, уларни қўллаб-қувватлайлик. Иншааллоҳ энг муҳим ўйинда ғалабани қўлга киритамиз", деди 55 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, БАА – Ўзбекистон учрашуви 5 июнь куни бўлиб ўтади.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: БАА футбол ассоциацияси